Грилиш: "Кўп гол уришим ва ассистент бўлишим керак"
17 сен 2022 22:39
Янгиликлар
Грилиш: "Кўп гол уришим ва ассистент бўлишим керак"
"Манчестер Сити" вингери Жек Грилиш "шаҳарликлар" таркибидаги ўйинини баҳолади.
"Кўп гол уришим ва ассистент бўлишим керак. Қўлимдан келганини қиляпман, гол уришга ҳаракат қиляпман, чиройли паслар беришга ҳаракат қиляпман. Мен ҳақимда ҳамма тўланган пулни гапиришади.
Агарда фаолиятимдаги рақамларга қарайдиган бўлсак, кўп ҳам гол урмаганман. Айнан шу жиҳатда яхшироқ бўлишим керак. Умид қиламанки, бу жамоада, мухлислар қаршисида бунга ҳам эриша оламан", - деди футболчи.
Грилиш 2021 йил ёзида "Астон Вилла"дан 117 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтганди. 27 ёшли вингер ушбу мавсум жамоа таркибида 6 ўйинда 1 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
13:37
Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр 9
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар