UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  0 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  3 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2

Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"

Про-лиганинг 9-тури доирасида "Олимпик-Мобиуз"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Қизиқарли ўйиннинг гувоҳига айландик. Ҳаракатлар, ҳиссиётлар кўп бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида ўзимизга қулай ҳисоб билан олдинда бориб, ўйинни тугатиб қўйишимиз керак эди. Биринчи бўлимда 3та яққол вазиятга эга бўлдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Шулардан гол уриб, барчасини тугатиб қўйишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда бироз ортда ўйнадик ва рақибга имконият бердик. Рақиб голида улар фол ишлатишганди, бироқ ҳакам ҳуштак чалмади. Йигитлар эса тўхтаб қолишди ва охиригача ўйнашмади. Шу орқали ҳисоб тенглашди. Кейин йигитларим ҳаракат қилишди, вазиятлар яратишди ва ғалабага интилишди. Чунки биз дуранглар чуқурлигига тушиб қолгандик, ниҳоят ғалаба голини урдик. Ғалабага ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.

- Бугунги ўйин қанчалик қийин ўтди?

- Рақиб футболчилари ёш, улар кўп югуришади, 90 дақиқа ҳаракатлана олишади. Бизда эса бир қанча футболчиларимиз жароҳатлангани боис муаммоларга учрагандик. Айрим футболчилар ўтган ўйинда ҳам иштирок этишганди. Ўтган ҳафтадаги машғулотлар жараёнида Иброҳим Йўлдошев, Акаки Шулая, Леван Арвеладзе иштирок этишмаётганди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш учун ҳаракат қилдик. Рақиб тўп билан бўлган бўлса-да, биз ғалаба учун ҳаракат қилдик. Биз тўпга учун жуда тартибли ўйнадик. Ғалабага эришдик, бироқ барчасини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилишни истаган бўлардим.

- Ўтган турда Сиз сариқ карточка олгандингиз, бугун дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников огоҳлантирилди.

- Буларнинг барчаси ҳиссиётларга боғлиқ. Ҳакамларнинг қарорлари барча учун бир хил бўлиши керак. Рақиб футболчи бизнинг футболчининг либосидан тортиб қолса, ҳакам ўйнашга қўйиб беряпти. Гол ўтказиб юборган вақтимизда рақиблар бизнинг футболчи оёғига тепяпти, лекин яна ҳакам ўйинга қўйиб берди. Рақиб томонга кичик контакт бўлса, ҳуштакни чаляпти. Жасур Ҳакимов сариқ олган вазиятда у рақиб дарвозабони яқинига ҳам бормади, ҳа у ҳуштакдан кейин тўпни тепгандир. Лекин у ерда нега ҳуштак чалинди? Дарвозабонга ҳужум ҳам бўлмаганди. У вазиятни диққатлик билан кўрсин. Ҳа, ВАР йўқлиги чатоқ. Лекин ўйин жуда қизиқ ўтди. Рақиб ҳам ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик. 

- "Локомотив"ни олдинда Қорақалпоғистонда "Арал"га қарши ўйин кутмоқда. Ўйин яна ўша "Жайхун"га қарши ўйин ўтган стадионда бўлади.

- Олдинда бизни оддий бўлмаган сафар ўйини кутмоқда. У майдонда тўпнинг сакраши ҳам, юриши ҳам бошқача. Шу сабабли у майдонда барчага қийин. Ўшанда "Жайхун"га қарши жуда ёмон ўйин кўрсатдик. Бу ўйиндан ҳулоса олган ҳолда биз керакли тузатишларни олиб борамиз ва "Арал"га ҳам, майдонга ҳам, жазирама иссиққа ҳам тайёр бўламиз. У ерга 3 очко учун борамиз ва курашишга тайёр бўламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика