

Ал-Айн шаҳридаги “Ҳазза Бин Зайед” стадионида ўтказилган ярим финал учрашувида Бразилиянинг Гремио” клуби Мексиканинг “Пачука” жамоасини кичик ҳисобда таслим этди.
Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, томоналар 15 дақиқадан иккита тайм ўтказишди. 95-дақиқада бразилияликлар вакили Эвертон ўйиндаги ягона ва муҳим голга муаллифлик қилди.
Иккинчи ярим финалчи номи 13 декабрь куни, “Ал-Жазира” ва “Реал” клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади.
Клублар ўртасида ЖЧ.
½ финал.
“Гремио” (Бразилия)- ДВ Пачука (Мексика) 1:0
Гол: 1:0 – Эвертон – 95.



