UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Греция клуби билан шартнома тузган Тимур Аюпов билан интервью Янгиликлар

Греция клуби билан шартнома тузган Тимур Аюпов билан интервью

Бугунги кунда ўзбекистонлик футболчи Греция клубида фаолият олиб бораётгани ҳақида биласизми?

Куни кеча 1993 йилда туғилган Тимур Аюпов Грециянинг "Панаигиалиос" клуби билан шартнома тузди.

2014 йилги мавсумда "Бунёдкор" сафида олий лигада дебют қилган Тимур Аюпов ўша йил 6та ўйинда 3та гол урганди. 2015 йил эса ҳужумчи "қалдирғочлар" сафида 9та учрашувда 1та тўп киритди. Иккинчи даврада уни "Бухоро"га ижарага беришганди. Ушбу жамоа сафида 5та баҳсда умуман гол ура олмади. 2016 ва 2017 йилларда у ҳеч бир клуб сафида кўриниш бергани йўқ.

Биз легионерга айланган ҳужумчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор"дан кетгач сизни ҳеч қайси клубда кўрмадик...

- Тўғриси футбол ўйнамаётгандим. Тадбиркорлик билан шуғулланиб юрган эдим.

- У ҳолда Греция клубига ўтиш қандай содир бўлди?

- Грециядаги агент орқали "Панаигиалиос" клуби билан шартнома туздим. Грецияда энг юқори лига Суперлига деб номланади. Ундан пастки лига эса "Футбол лига" ёки "Б Этники" деб аталади. "Панаигиалиос" айнан Футбол лигада иштирок этади.



- Шартнома қачонга қадар амал қилади?

- Нотаниш давлат, нотаниш клуб бўлгани учун ҳозирча ярим йиллик шартнома туздим. Агар барчаси яхши кетса ва ўзимни бу ерда яхши ҳис қилсам шартномани узайтириш муаммо эмас.

- Греция клуби сизга қанча маош тўлашини айта оласизми?

- Аниқ суммасини айта олмайман. Аммо маошим яхши, нолимайман. Клуб барча шартларимни бажарди.

- Сиз "Бунёдкор" академиясидан чиқмагансиз деб эшитганмиз.

- Тўғри. 7 ёшимда "Пахтакор" клуби академиясига келганман. Биринчи мураббийим Ким Дмитрий Макарович бўлган. Ушбу мураббий қўл остида Игорь Сергеев, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров каби футболчилар бирга катта бўлганман.

- У ҳолда қачон "Бунёдкор"га ўтгансиз?

- 2011 йилда "Пахтакор"ни тарк этганман. 2012 йилда "Бунёдкор" билан шартнома тузгандим.

- Янги клубингизда мураббий ва футболчилар билан мулоқот қилишда қийинчиликка дуч келмаяпсизми?

- Йўқ, муаммо йўқ. Улар билан инглиз тилида гаплашаяпман.

- Греция иккинчи дивизиони мусобақа жадвалига эътибор қилсак сизнинг клубингиз деярли охирги ўринда экан. Чемпионатда охирги 4та ўринни олган клублар қуйи дивизионга тушиб кетар экан. Нима учун бу клубни танладингиз?

- Тўғри "Панаигиалиос" 18 клуб орасида 17-ўринда бормоқда. Сўнгги ўриндаги клуб эса аллақачон чемпионатдан чиқариб юборилди. Лекин клубда катта ўзгаришлар содир бўлди. Президетдан тортиб оддий ходимгача ўзгарди. Янги 10 нафар футболчи келди ва деярли шунчаси кетди. Шу боис янги раҳбарият клуб олдига катта мақсадлар қўймоқда. Чемпионатда 15та тур ортда қолган, олдинда ҳали 19та тур бор. Бизни 14-ўриндан 3, 7-ўриндан эса 12 очко ажратиб турибди. Ҳали ўйинлар кўп ва жамоам юқори ўринларга чиқишига ишонаман. Ўтган мавсум клуб чемпионатда 7-ўринни эгаллаган экан.


- Клубнинг мақсадлари тушунарли. Шахсан сизнинг мақсадингиз қандай?

- Аввало янги клуб, янги чемпионатга кўникиш лозим. Мақсадим Греция Суперлигасида ўйнаш ва миллий терма жамоадан чақирув олиш. Келажакда албатта "Бунёдкор"га қайтишни ҳам хоҳлайман.

- Демак қайтиш ниятингиз бор?

- Ҳа, албатта.

- Греция иккинчи лигаси савияси паст эмасми?

- Савияси яхши. Олий лигамиз билан таққосласак топ клубларни ҳисобга олмасак қолган клублар билан тенг десак ҳам бўлади.

- Греция чемпионати ўйинларини кўришга улгурдингизми?

- Тахминан 10 кундан буён шу ердаман. Ҳозирча фақат телевизор орқали Греция Суперлигаси ўйинларини томоша қилдим.

- У ерда томошабинлар ташрифи қандай экан?

- Суперлига ўйинлари вақтида стадионлар тўлар экан. Футбол лига баҳсларида ҳам мухлислар етарлича. Грецияда ашаддий футбол фанатлари жуда кўп экан.


- Қайси мураббийларга раҳмат айтишни истайсиз?

- Биринчи ўринда Дмитрий Кимга. Олим Шокиров, Александр Мочинов, Александр Волков, Ҳикмат Эргашев ва Сергей Лушанга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барчасининг фаолиятимда ўз ўрни бор.

- Грецияда сизни нима хайрон қолдирди?

- Об-ҳаво. Бу ерда қиш бўлмас экан. Бундан ташқари бу ерда денгиз ҳам бор экан. Менга денгиз жуда ёқади. Лекин қаерда бўлсам ҳам Ўзбекистон мен учун биринчи ўринда.

- "Панаигиалиос" клубида қачон дебют қиласиз?

- Илк учрашув 18 февраль куни бўлиб ўтади. Шу куни ўзимиздан битта юқори ўринда турган "Верия" клубига қарши ўйнаймиз. Ушбу учрашув катта аҳамиятга эга. Сабаби бу ўйин янги раҳбарият учун илк баҳс бўлади, бундан ташқари баҳс олти очко учун бўлади. Мана шу ўйинда янги клубим сафида майдонга тушишим мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика