

- Ушбу кун мен, оиламиз учун ҳам ўзгача бўлди. Мен ва акам иккимиз ҳар хил терма жамоалар либосида қарама-қарши ўйнадик. Бу ғаройиб воқеа. Акамдан ҳам кўра мен учун бу кун янада эсда қоларли бўлди. Жамоамиз ғалаба қозонди ва мен энг яхши футболчи, деб топилдим. Албания яхши жамоа. Бизга қарши ўйинда улар ёмон таассурот қолдиришмади. Албания бизнинг дарвозамиз олдида иккита голга тортадиган яққол вазият яратишди. Акам Таулянт ва мен жуда юқори босим остида ўйнадик. Лекин шуни айтишим мумкинки, биз майдонда ўзимизнинг бор кучимизни сарфладик. Биз бундан фахрлансак бўлади.



