

"Бизда талайгина имкониятлар бўлди. Тўпни ўзимизда сақлаб қолиб, вазиятлар ҳосил қилдик. Ўйлайманки, ғалабага лойиқ эдик.
Рақибда бизни қарши ҳужумларда мағлуб этиш имконияти борлигини билардик, аммо бунга қарши туришни удалладик.
Айни дамда ҳаммаси зўр кетмоқда, лекин бу биз учун кутилмаган ҳолат эмас – биз жуда кўп ишларни қилдик. Жамоа бўлиб ғалаба қозонамиз ва мағлуб бўламиз ва биз ҳозир жуда хавфлимиз. Плей-оффга чиқмоқчи эдик ва натижадан жуда хурсандмиз", – деди Жака.



