UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   13 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Грандлар курашиши аниқ бўлган АПЛнинг 5 футболчиси Янгиликлар

Грандлар курашиши аниқ бўлган АПЛнинг 5 футболчиси

Бу ёзда АПЛ жамоаларининг трансферлари одатдагиданда қайноқроқ бўлиши кутилмоқда.

Гап баъзи топ-жамоаларнинг инқирози ва энг яхши футболчиларнинг клубни алмаштирмоқчилигида. Англияда ТОП-6га кирмайдиган жамоалар орасида элитага яқин бўлган футболчилар пайдо бўлди ва айни дамда уларни грандлар билан боғлашмоқда.

Баъзи футболчиларга даъвогарлар сони битта бўлгани учун улар рейтингга киритилмади, бироқ бу ўйинчиларни бонус бўлимидан топасиз.


5. Райан Сессеньон, "Фулхэм"

Англиялик ўсмир - U19 терма жамоалари ўртасида Европа чемпиони, 17/18 мавсумда Чемпионшипнинг энг яхши футболчиси ва олий лигада ўйнамай PFAнинг энг яхши ёш футболчиси совринига даъвогарлик қилган тарихдаги ягона ўйинчи. 17/18 мавсумда Сессеньон 4400 дақиқа тўп тепди, 16та гол урди ва 8та голли пас берди. Ўтган ёзда Райанни кўплаб клублар сотиб олмоқчи эди (масалан, "Тоттенхэм"), аммо "Фулхэм" катта режалар тузиб қўйганди.

Режалар амалга ошмади: Йоканович кучли, аммо бир-бирига мос бўлмайдиган футболчилар учун баланс топа олмади. Сессеньоннинг кўрсаткичлари тушиб кетди, 2300 дақиқа ва "гол+пас" тизимида "2+6" балл. Райан яқиндагина 19 ёшга тўлди, унинг рақамлари бу давр учун ёмон эмас, у хатто қанот ҳимоячиси ва ҳужумчиси ролларини ҳам бажара олади. Ҳар қандай топ-клуб бу йигитчани "чўкаётган кемадан" қутқариб олишни истайди.


4. Гарри Магуайр, "Лестер Сити"

Моуринью бу гигантни якунланган мавсум олдидан харид қилмоқчи эди, бироқ ўшанда футболчининг нархи "Юнайтед"ни чўчитиб юборди. Бу ёзда Англия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги асосий ҳимоячиси учун иккита "Манчестер" курашмоқда: Магуайр ўз даражаси ва барқарорлигини кўрсатиб, яна бир ажойиб мавсумни ўтказди.

Гарри ҳимояда ишончли ҳаракат қилади: У ўз кучи эвазига ҳимояда курашлар ва ҳаводаги жангларда ғалаба қозониш бўйича лигада иккинчи бўлди (биринчи - ван Дейк). Аммо Магуайр бошқа тарафи билан ажралиб туради . У яхши пас беради ва тўп билан ажойиб ҳаракат қилади. Магуайрни рақиб жарима майдончаси олдида тўп билан кўриб ҳайрон бўлманг.


3. Уилфрид Заха, "Кристал Пэлас"

Лука Миливойевич урган 12та голнинг 10таси пенальтидан киритилган. Серб бунинг учун жамоадоши - Захага раҳмат айтиши керак, чунки айнан у 11 метрлик жарима зарбаларининг катта қисмини ишлаб берди. Гап ивуарликнинг дриблингида: У рақибни алдашга уриниш бўйича лигада энг яхшиси, бу алдаб ўтишлар муваффақиятлилиги борасида фақат Азардан орқада. Заха "гол+пас" тизими бўйича 10+5 балл ишлади ва бу 12-ўринни эгаллаган жамоа футболчиси учун ажойиб кўрсаткич.


2. Ромелу Лукаку, "Манчестер Юнайтед"

Бельгияликнинг ўйини "Юнайтед"да пасайди деб ўйларсиз. Аммо ҳаммаси сиз ўйлаганчалик ёмон эмас: Ҳа, "Эвертон" ҳужум тизими Лукакуга мосроқ эди, бироқ Ромелу "Манчестер"да ҳам ёмон натижа қайд этмади. Форвард ўтган мавсум 2800 дақиқа ичида 16+7 балл ишлади, жорий мавсум эса 2100 дақиқада 12+0. Пенальтиларни ҳисобдан чиқарадиган бўлсак, Лукаку жорий мавсум яхшироқ натижа қайд этган. Аммо бельгиялик Сульшернинг режаларида эмас.

Унга "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Агар эсингизда бўлса, Конте 2017/18 мавсумда Ромелуни "Челси"да кўрмоқчи эди, аммо унга Моратани харид қилиб беришди. Лукакунинг натижалари бироз пасайган мавсум италиялик мутахассисни ҳавотирга солмаяпти. Лукакунинг нархи Милан клуби боссларини ҳайрон қолдирмаслиги аниқ. Бельгияликка "Наполи" ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда, аммо Лукакуга "Интер" варианти маъқул кўринади.


1. Поль Погба, "Манчестер Юнайтед"

АПЛнинг энг феъли чатоқ футболчиларидан бири бўлган Погба маҳсулдорлик бўйича ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди (13+9) ва одамларни ўзи ҳақида яхши фикр билдиришга мажбур қилди. Аммо Погба урган 13та голнинг 7таси пенальтидан киритилган. Ўн бир метрликларни ҳисобга олмасак, 18/19 мавсум Поль учун натижа бўйича учинчиси бўлди. "Юнайтед" Сульшер қўл остида мағлубиятсиз серия ўтказганда франциялик ўқ узишга муваффақ бўлган, аммо ишлар ёмонлашганидан сўнг у кўринмай қолди. Погба ўзининг асосий муаммолари - тўпсиз ишлаш ва рақиб жарима майдончаси яқинида ўйнаш истагидан қутила олмади.


Нима бўлганда ҳам Погбага "Реал" қизиқиш билдирмоқда, бундан ташқари "Ювентус" уни қайтариб олмоқчи. Шунга қарамай Сульшер ўзининг асосий юлдузини сотмоқчи эмас - шу сабабли "Юнайтед" Полни фақат жуда катта нархга сотиши мумкин.


Бонус - Эриксен ("Тоттенхэм") ва Сане ("Манчестер Сити")

Бу футболчиларни бошқа категорияга олганимизнинг сабаби шундаки, уларга фақат биттадан клуб қизиқмоқда.

Эриксен - тўпни ўз майдонидан рақиб жарима майдонигача "судрай" оладиган "Тоттенхэм"нинг мияси. Ажойиб қочишлар, ҳимояда ишлаш сифатлари уни ўзига хос плеймейкерга айлантиради. Кристиан - ҳақиқий прессинг машина. Бундай футболчини ҳар қандай клуб ўз сафида кўришга интилади, аммо "Тоттенхэм" шартномасида бир йил қолган футболчини 100 млн. фунтга пулламоқчи. Айни дамда фақат "Реал" шунча маблағ сарфлашга тайёр (агар Погбани харид қилмаса). "Барселона"нинг ярим ҳимоячилари етарлича, катта режалар тузаётган "Интер" эса молиявий фэйр-плей муаммосига учрамоқчи эмас. Даниялик шартномасини узайтирмаса қишда унга бўлган талаб ошиб кетади.


Сане - ҳали ҳам вундеркинд. Сўнгги аввалги мавсумда у "гол+пас" тизимида 10+15 балл ишлади, аммо бу мавсум жуда кам майдонга тушди. Сабаб - Гвардиоланинг тактик ўзгартиришлари, бироқ мавсум бошида Пеп Леройнинг машғулотга бўлган муносабатидан норози эканлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Жорий мавсум ҳал қилувчи гол урган ("Ливерпуль" дарвозасига) немисга унинг клубдаги ҳолати ёқмаяпти. Аммо Санега фақат "Бавария" даъвогарлик қилмоқда, бироқ Леройнинг нархи мюнхенликларга тўғри келмаяпти, улар "шаҳарликлар" билан савдолалишга уринишмоқда.


"Бонус" категориясидаги футболчиларнинг муаммоси - уларнинг нархи. Дунёда бир футболчи учун 100 млн. евро тўлашга қодир бўлган клублар жуда кам. Бунақалар бор-йўғи 3та: "Реал", "Барселона" ва ПСЖ. Бироқ парижликлар молиявий фейр-плей туфайли трансферларда эҳтиёткор бўлиб қолишган, "Барселона" эса трансфер ойнаси очилгунигча 90 млн. евро ишлатиб бўлди ва де Лигтни сотиб олишга уринмоқда. Улар яна бир қиммат харидни амалга оширишмаса керак. Бозорда элита даражасидаги футболчилар кўпайиб кетди, аммо харидор жуда кам ёки йўқ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика