UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

Гранд жамоалар мураббийлари қайси тактикадан фойдаланишмоқда? Янгиликлар

Гранд жамоалар мураббийлари қайси тактикадан фойдаланишмоқда?

Кучли-бешликдаги гранд жамоалар ўйнаётган тактик схемалар ҳақида маълумот берамиз.
Янги мавсум олдидан кўплаб трансферларни амалга оширган ва жамоани деярли бутунлай янгилаган “Милан” бош мураббийи Винченцо Монтелла ҳозирга қадар 6 хил тактик схемадан фойдаланди. Тактик схемаларни алмашаётгани бу жамоа ранг-баранг ўйнаётганидан далолат эмас, балки "Милан" ўз йўналишини аниқ белгилай олмаётганидан дарак.



"Манчестер Сити" эса ҳозирга қадар 4 хил тактик услубдан фойдаланиб кўрди. Гвардиола "Сити"да асосан 4-3-3 ва 3-5-2 тактик схемани қўлламоқда. Гвардиола схемани кўп бор алмаштираётгани сабаби футболчилар танлови кенглиги ва жамоа ранг-баранг ўйнай олади. Масалан асосий таркибда икки ҳужумчи Агуэро ва Жесус тушган пайт Гвардиола учта ҳимоячидан фойдаланади. Қанотларда эса вингерлар лотерал сифатида ҳаракатланишади. Испаниялик мутахассис битта марказий ҳужумчини туширишни истаса, унда ҳужумкор вингерлар хизматидан фойдаланади ва бунда 4-3-3 тактик схемасини қўллайди.Тактик қарашлари кенг ва бу борада кўп қиррали тактик мутахассис саналган Массимилиано Аллегри жорий мавсумда "Юве"да ҳозирча фақат бир услубдан фойдаланмоқда. Жамоа мавсум бошланганидан буён фақатгина 4-2-3-1 тактикасида ўйнамоқда. Аввалги мавсумларда энг кўп тактик ўзгаришларни амалга оширган мураббий бу йили бир хил услубни қўлламоқда.



"Барселона" ва "Реал" жамоаларида эса Вальверде ва Зидан 4-3-3 тактик схемасида содиқ қолишмоқда.


"Бавария" ҳам жорий мавсумда фақат ўша машҳур 4-2-3-1 схемадан фойдаланмоқда. 2013 йилги бенефисда ҳам жамоа айнан шу услубда ўйнаганди. Гвардиоладан кейин Анчелотти келгач мюнхенликлар яна ушбу тактик схемага қайтганди. Юпп ҳам ўзининг машҳур услубидан воз кечгани йўқ.


Унаи Эмери ПСЖни 4-3-3 тактик схемасида ўйнатиб келмоқда. Таркибида Мбаппе, Кавани ва Неймар бўлган жамоа уч нафар ҳужумчи билан ўйнаши табиий ҳолат.

Энг кўп фойдаланилаётган тактик схемаларга назар соладиган бўлсак, мураббийлар асосан 4-2-3-1, 4-3-3 тактик схемаларига мурожаат қилишмоқда.  АПЛ грандлари эса аксарият учрашувларда 3-4-1-2, 3-4-2-1 тактикасига таянишмоқда.

Сўнгги йилларда эскириб бораётган ва жуда кам фойдалинаётган классик 4-4-2 тактик схемасидан фақатгина Диего Симеоне, Ральф Хаззенхюттль ҳамда Жардим фойдаланиб келмоқда.


Жорий мавсумда жамоалар қўллаётган тактик схема:


"Манчестер Сити": (4-3-3), (4-2-3-1), (3-4-3), (3-5-2) 

"Манчестер Юнайтед": (4-2-3-1), (3-4-1-2), (3-5-1-1)

"Челси": (3-4-1-2), (3-4-2-1), (3-4-3)

"Арсенал": (3-4-2-1)

"Ливерпуль": (4-3-3)

"Тоттенхэм": (3-4-2-1), (4-2-3-1)

"Реал": (4-3-3)

"Барселона": (4-3-3)

"Атлетико": (4-4-2), (4-1-3-2)

"Бавария": (4-2-3-1)

"Боруссия": (4-1-2-3), (4-3-3)

"Лейпциг”: (4-2-2-2), (4-4-2)

"Ювентус": (4-2-3-1)

"Наполи": (4-1-2-3), (4-3-3)

"Интер”: (4-2-3-1)

"Милан": (3-4-2-1), (3-4-1-2),(3-5-2),(3-5-1-1),(4-3-3), (3-2-3-2)

"Лацио": (3-5-2), (3-5-1-1), (3-4-2-1)

"Рома”: (4-3-3)

"Монако": (4-2-3-1), (4-4-2)

ПСЖ: (4-3-3)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика