UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  0 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  5 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8

Горецка "Бавария"дан кетадими? Янгиликлар

Горецка "Бавария"дан кетадими?

"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка 2023/24 йилги мавсум сўнггида клубдан эҳтимолий кетиш вариантини кўриб чиқади.

Журналист Максимилиан Коханинг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи айни дамда тўлиқ мюхенликлар сафидаги ўйинларига эътиборини қаратган. Хавбек "Ювентус"нинг қизиқишига қарамай ўз келажаги ҳақидаги қарорни жамоага янги бош мураббий эълон қилингандан сўнг қабул қилади.

Олдинроқ, ёзда Томас Тухелнинг "Бавария"дан истеъфога чиқарилиши маълум бўлганди.

Горецка 2018 йилнинг июлидан бери "Бавария"да ўйнайди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали немис ўйинчисини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика