Гонконгдан Ўзбекистонга қанча мухлис келади?

Оқил Абдубарноев
23 мар 2024
Аввалроқ мамлакат терма жамоасининг Тошкентга бразилиялик футболчиларсиз ташриф буюриши айтилганди.

26 март куни жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Гонконг учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсда жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча гонконгликлар ташриф буюриши режалаштирилмоқда.

Мамлакат терма жамоаси мухлислари саҳифасида эълон қилинишича, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри орқали 30 нафар футбол ишқибози Тошкентга келишини тасдиқалаган. Мазкур рақамлар яна кўпайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Дастлабки тўқнашув 2:0 ҳисобида Марказий Осиё мамлакати жамоаси фойдасига ҳал бўлганди.

Аввалроқ мамлакат терма жамоасининг Тошкентга бразилиялик футболчиларсиз ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia