
Маълумотларга кўра, бир гуруҳ эркаклар 43 ёшли спортчини пичоқ билан қўрқитиб, унинг қўлидаги чемоданни олиб қўйишди. Ушбу чемоданда 24 та қуйма олтин ва 10 млн. йен (89 минг доллар) бор эди. Тунаб кетилган буюмларнинг умумий нархи 1 млн. доллардан кўпроқ. Воқеа савдо марказларининг бирида содир бўлди.
Ҳужум оқибатида Ли Вай Мэн юзидан жароҳат олди, аммо собиқ футболчининг даволаниши шарт эмас.
Ҳужум қилганлар уларни кутиб турган машинада қочиб кетишди. Гонконг полицияси текширув ишларини бошлади, аммо ҳозирча жиноятчиларнинг манзилини топишнинг иложи бўлмаяпти.
Ли Вай Мэн 1993-2006 йилларда Гонконг терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Унинг ҳисобида 68 та учрашув бор.