UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  0 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  2 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  84 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  63 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас" Янгиликлар

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас"

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсон жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан аввалги машғулот жараёнида бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

61 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қарши керакли натижа қайд этиш учун унинг шогирдлари бор кучини сарфлаши керак. 

"Биз узоқ вақт давомида бир хил даражадаги жамоани сақлаб тура олмаймиз, чунки футбол тўқнашувларга бой спорт тури ҳисобланади ва ҳамиша жароҳатлар учраб туриши табиий. 

Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бундай жамоага қарши саксон ёки тўқсон фоиз кучни сарфлаган ҳолда ҳаракат қилиш етарли эмас. Биз бор имкониятимизни юз фоиз намойиш этишимиз керак. Қолаверса, камроқ хато қилишга уринамиз", — деди норвегиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
25 мар 11:34:02
Man United
100% эмас 200% куч сарфласанг хам барибир фойдаси йук. Барибир еб кетасан.
+1   
25 мар 11:28:04
Фк Аsaka
Doniyorov Muhammad фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kamida 4-0 ga ursa kerak
Бринчи таймни узи 3-0 болса керак камида
+1   
25 мар 11:25:06
Doniyorov Muhammad
Kamida 4-0 ga ursa kerak
   
25 мар 16:34:59
Oybek Haydarov
Bu shunchaki o'yin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йорн Андерсон нима каромат курсаткан? Холландни кашф килганми?
Уртамиена футболист булган шекилли
   
25 мар 11:27:56
Bu shunchaki o'yin
Йорн Андерсон нима каромат курсаткан? Холландни кашф килганми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика