

"Барчага катта раҳмат дейман! Ҳа, барчага, ким Россия термаси билан бўлган бўлса, улар шундай натижалар қайд этишимизда асосий роль ўйнашди. Жамоадошларим, мураббийлар штаби, терма меҳнаткашлари, албатт, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга куч берди.
Шу кунларда барчамиз бир мақсад йўлида - ЖЧда яхши қатнашиш учун бирлашгандик. Футболчи сифатида биздан ҳар доим кўпроғини кутишади, бироқ мен шундай дея оламан: биз сўнгги кучимиз тугагунча курашдик. Бу эса энг асосийси. Барча мухлислар Россия термаси билан фахрланишини истайман", - деди Головин.



