UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Голлар шоусида "Бухоро" "Андижон"га бешта гол урди Янгиликлар

Голлар шоусида "Бухоро" "Андижон"га бешта гол урди

Теглар :  БухороАндижон
Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда "Бухоро" ва "Андижон" клублари тўқнаш келишди.

Ўйининг 9-дақиқасида Азиз Ибрагимов жарима майдони ичида юзага келган вазиятни муваффақиятли якунлаб, учрашувда ҳисобни очди - 1:0. Орадан икки дақиқа ўтгач яна ўша Азиз Ибрагимов ўзини кўрсатди - 2:0.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Неманья Йованович аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирди - 2:1. Кейинги дақиқада Шавкат Саломов чап қанотдан оширилган тўпга аниқ  зарба бериб, дарвозани ишғол этди - 3:1.

Дастлабки бўлимда бошқа гол бўлмади. 62-дақиқада Саламат Қутибоев тўртинчи бор андижонликлар дарвозасини ишғол қилди - 4:1.

77-дақиқада Отабек Валижонов гол уриб ҳисобни қисқартирди - 4:2. Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Суҳроб Неъматов жарима тўпидан гол уриб якуний натижани ўрнатди - 5:2.



«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон) 5:2

17 апрель 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Голлар: Ибрагимов 9, 11, Саломов 31, Қутибоев 61, Неъматов 87 - Йованович 30, Валижонов 77

«Бухоро»: 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қутибоев (19.Жасур Ҳасанов, 66), 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов (18.Баҳодир Пардаев, 46), 16.Артём Филипосян, 23.Александр Мерзляков, 61.Азиз Ибрагимов, 85.Руслан Мелзиддинов, 87.Алишер Санаев, 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев.
Захира: 30.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 91.Павел Смоляченко.

«Андижон»: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 4.Азамат Исроилов, 6.Иброҳим Отахонов (77.Ғулом Ўрунов, 65), 7.Алишер Шоғуломов, 9.Отабек Валижонов, 17.Тимур Васильев (24.Иброҳим Раҳимов, 46), 18.Фарҳод Бекмуротов, 21.Жавлон Гусейнов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобур Акбаров.
Захира: 46.Хуршид Ходжев, 5.Иқбол Бобохонов, 10.Анвар Бердиев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 14.Исломбек Исоқжонов.

Огоҳлантиришлар: Тимур Васильев 30, Жавлон Гусейнов 34, Иброҳим Отахонов 45, Шавкат Саломов 54, Жасур Ҳасанов 73, Муҳиддин Худоёров 78, Алишер Санаев 80.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика