Голландия терма жамоаси Бразилияга етиб борди

Aziz Tukhtamuradov
6 июн 2014, 21:11
WorldCupPosts твиттерининг хабар қилишича, Голландия терма жамоаси делегацияси Бразилияга етиб борди.
Голландияликлар ЖЧ-2014да гуруҳдан чиқиш учун Испания, Чили ва Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.

Лолалар юрти жамоасининг дастлабки ўйини 13 июнь куни бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net