UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  4 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  0 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  5 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  4 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  2 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  12 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  17 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  18 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  45

Голландия бронза медали соҳиби Янгиликлар

Голландия бронза медали соҳиби

Жаҳон чемпионати доирасидаги учинчи ўрин учун баҳсда Бразилия ҳамда Голландия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.


Ярим финалда яраланган иккита гегемон жамоа бронза медаллари учун беллашувда тўқнаш келишди. Бундан бир неча кун аввал ўз мухлислари қаршисида "немис машинаси" томонидан қақшатқич зарбага учраган Бразилия сал бўлсада ўз айбини ювиш мақсадида учинчи ўринни қўлга киритиши керак эди. Голландия эса шу пайтгача ҳали мағлубиятга учрамаганди ва Луи ван Гаал шогирдлари ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда ўз уйларига қайтишни режалаштиришганди.

Учрашувни голландиялик футболчилар катта тезлик билан бошлашди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Арьен Роббен дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётган паллада Тиаго Силва уни ушлаб қолиб қоидани бузди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди.

11-метрлик жарима тўпини Голландия терма жамоаси сардори аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бразилия футболчилари ҳали руҳан ўзларига келиб улгурмаганликлари ушбу ўйинда сезилиб қолди. Орадан кўп дақиқа ўтмасдан Давид Луис ўз жарима майдончаси ичида турган Блиндга ташлаб берди. Голландия футболчиси ушбу "совға"ни қўлдан бой бермади ва катта қийинчиликсиз Жулио Сезар дарвозасини ишғол этди. 

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Вейналдум Голландиянинг учинчи голини киритди ва ушбу ўйиндаги жамоасининг йирик ғалаба қозонишини таъминлади.

Ли ван Гаал шогирдлари ўз уйларига бронза медалини билан қайтишга муваффақ бўлишди. Мезбонлар эса мундиал шармандали иштирок билан якунлашди.


ЖЧ-2014. Учинчи ўрин учун баҳс.

БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 0:3

13 июль. 01:00

Бразилиа. "Миллий" стадион.

Бош ҳакам
: Жамел Ҳаймуди (Жазоир).

Қанот ҳакамлари
: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир).

Захира ҳаками:
Юичи Нишимура (Япония)

Голлар: Робин ван Перси (3 - пенальти), Блинд (17), Вейналдум (90).

Бразилия: Жулио Сезар, Давид Луиз, Тиаго Силва, Паулиньо (Эрнанес, 57), Оскар, Максвелл, Рамирес, Луис Густаво (Фернандиньо, 46), Виллиан, Жо, Майкон.

Голландия: Силессен (Ворм, 90), Влаар, Де Врей, Мартинс Инди, Блинд (Янматт, 69), Робин ван Перси, Де Гузман, Роббен, Куйт, Класи (Велтман, 90), Вейналдум.

Огоҳлантиришлар: Силва (3), Роббен (9), Де Гузман (36), Фернандиньо (55), Оскар (68).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика