Golden Boy соврини голландиялик футболчига топширилди
17 дек 2018 10:50
Янгиликлар
Golden Boy соврини голландиялик футболчига топширилди
"Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигт Италиянинг Tuttosport газетаси топширадиган Golden Boy совринини қўлга киритди.
Бу мукофот 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчига тақдим этилади.
Де Лигтдан ташқари соврин учун Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль"), Жастин Клюйверт ("Рома"), Винисиус Жуниор ("Реал") ва Патрик Кутроне ("Милан") номзод эди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ушбу соврин ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега топширилган.
Олдинроқ, 19 ёшли де Лигтга "Барселона", "Ювентус" ва Европанинг бошқа грандлари қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
21:31
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди 32
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар