Глейзерлар "Манчестер Юнайтед"ни сотишни режалаштиришмаяпти

Alisher
4 май 2021, 13:01
Америкалик бизнесменлар Глейзерлар оиласи "Манчестер Юнайтед" мухлисларининг талабларини қондирмоқчи эмаслар.

2 май куни МЮ фанатлари АПЛ 34-тур доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан "Олд Траффорд" стадионига бостириб киришди ва Глейзерлардан клубни сотишни талаб қилишди. Якунда ўйин номаълум муддатга қолдирилди.

Глейзерлар клубни сотишни режалаштирмаяптилар. Америкалик хўжайинлар бунга қарши яқин йилларда клубнинг нархини 3 миллиард фунтдан 7 миллиардга қадар оширмоқчилар.

Эслатиб ўтамиз, оила "қизил иблислар"ни 2005 йилда 790 миллион фунт эвазига харид қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›