

Май ойидан бери саноат доираларида бир қатор учрашувлардан сўнг келишувга эришиш эҳтимоли кучаймоқда.
Ҳозирда камида учта консорциум "Манчестер Юнайтед"ни кузатмоқда ва Европанинг энг машҳур футбол клубларидан бирини сотиб олиш таклифи билан чиқиш ниятида бўлиб турибди. Тахминларга кўра, Глейзерлар клубни 6 миллиард долларга сотишга рози бўлиши мумкин.
Айтиш жоизки, "Манчестер Юнайтед" мухлислари сўнгги йилларда мунтазам равишда Глейзерлар оиласини танқид қилиб, жамоанинг муваффақиятсизликларида клуб хўжайинларини айблашмоқда.

