UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  9 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  114 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

"Манчестер Юнайтед" сотилишига ҳалиям умид бор Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" сотилишига ҳалиям умид бор

Глейзерлар оиласи инглиз клубининг сотилишига ҳали-ҳамон умид билдирмоқда.

"Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича келиб тушган таклифларни қайта кўриб чиққан клуб эгалари уларнинг баҳосига тўғри келадиган таклифни топа олишмади. Шундай бўлса-да, яқин орада икки томонни ҳам мамнун қиладиган келишувга эришилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Иккинчи таклифлар ўтган ҳафтада манфаатдор томонлар томонидан тақдим этилган эди. Оммавий савдо иштирокчилари Шайх Жассим бин Ҳамад Ал Таний, Сер Жим Рэтклифф ва Томас Зиллиакус бўлган эди.

Маълум қилинишича, Шайх Жассим ва Рэтклиффларнинг таклифи 4,5 млрд фунтдан оширилган, лекин талаб қилинган 6 млрд фунтга етмаган. Глейзерлар "Олд Траффорд"га эгалик қилиш бўйича таклифлар бўлишига умид билдиришмоқда.

Таклифларнинг охирги босқичидан сўнг савдо иштирокчилари Глейзерлар оиласи билан ишлаётган АҚШ банкидан жараённинг кейинги босиқичи қандай бўлишини эшитишни кутишмоқда. Ушбу банк таклифларнинг учинчи босқичини ўтказиши ёки афзал кўрилган иштирокчини белгилаши мумкин.

"Юнайтед" ходимларига мавсум охирига қадар клубнинг эгалиги борасида аниқлик киритилишини кутишлари айтилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика