Ғиёс Комиловнинг аҳволи яхши, хавотирга ўрин йўқ!

Xayrulla Xoliqov
30 ноя 2018, 09:02
Кеча Суперлиганинг 32-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" баҳси ўтказилди.

Бундан меҳмонлар Мурод Холмуҳамедовнинг иккита голи эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги вазиятлардан бирида қўқонликлар ҳимоячиси Ғиёс Комиловнинг қоши ёрилди. Шунга қарамай футболчи ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди. Фақат охирги дақиқадагина иложсизликдан майдонни тарк этди.

Ғиёс Комилов ўйиндан олдин клуб матбуот хизматига Фарғонада боримизни берамиз деб интервью берганди. Чиндан ҳам шундай бўлди. Комилов бутун ўйин давомида бор кучи билан ҳаракат қилди. Учрашув ниҳоясига етгач эса "Қўқон-912" матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев Ғиёс Комилов билан тушган суратини клуб Телеграм каналига жойлаштирди. Ҳамда сурат остига "Ғиёс Комиловнинг аҳволи яхши, хавотирга ўрин йўқ!" деб изоҳ қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›