«Герта» ҳужумчиси Адриан Рамос ёзда «Боруссия»га ўтади

Narzulla Saydullayev
9 апр 2014, 16:15
Ёзда «Герта» ҳужумчиси Адриан Рамос Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтиши расман тасдиқланди.
Бу ҳақда «Боруссия»нинг Facebook даги расмий саҳифаси хабар берди. 1 июль куни Рамос Юрген Клопп жамоасига кўчиб ўтади.

Олдинроқ Рамос «Боруссия» билан 3 йиллик шартнома тузиб йилига 2,8 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққанди.

«Герта» ҳужумчиси 16та гол билан бундеслига тўпурарлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru