Германияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Оқил Абдубарноев
20 янв 2023, 22:23
Жамол Мусиала Германияда 2022 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Бавария" вингери 66,3% овоз тўплади. Иккинчи ўринда Кай Хаверц (8 фоиз), учинчи ўринда Жошуа Киммих (6,1 фоиз) қайд этилган.

Мусиала 2022 йил Германия терма жамоаси сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Жамол ЖЧ-2022'да учта ўйинда майдонга тушди, аммо Германия терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: dfb.de