Германия ТЖнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
10 янв 2021, 19:38
Сўровнома натижаларига кўра, “Бавария” кипери Мануэль Нойер энг яхши деб топилди.

Немис футбол иттифоқи томонидан ўтказилган овоз бериш жараёнида Нойернинг вариантини 57,8 фоиз мухлис танлади. У Серж Гнабри (15 %) ва Маттиас Гинтер (9,3)дан катта фарқ билан ўзиб кетди.

Нойер Германия ТЖ сафидаги дебютини 2009 йил ўтказган. Шундан бери у терма либосида 96 ўйинда майдонга тушди ва 93 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 34 ёшли посбон 41 баҳсда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru