Германия Кубоги ярим финал ва финал ўйинлари ўтадиган сана маълум қилинди

Mirjalol Normatov
11 май 2020, 21:13
Германия футбол уюшмаси мамлакат кубоги доирасидаги ўйинлар борасида маълум берди.

Унга кўра, турнирнинг ярим финал ўйинлари 9 ва 10 июнь кунлари бўлиб ўтади. Соврин топшириладиган финал баҳси эса 4 июль кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда "Бавария" - "Айнтрахт" ва "Саарбрюккен" - "Байер" жуфтлиги ўрин олган.

Олдинроқ Германия Бундеслигаси 16 май кунидан қайта давом этиши расман маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild