UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  2 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  6 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  19 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   16 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  12 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2

Драматик якун: Германия Испания билан ўйинда охирги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Драматик якун: Германия Испания билан ўйинда охирги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

Миллатлар лигаси 1-тури доирасида ажойиб тўқнашув гувоҳига айландик.

Германия – Испания 1:1
3 сентябрь, Стадион "Мерседес-Бенц-Арена"
Голлар
: 1:0 – 51 Вернер, 1:1 – 90 Гайя.

Германия – Трапп, Зюле, Гозенс, Керер, Рюдигер, Гюндоган (Сердар, 74), Джан, Кроос, Дракслер, Сане (Гинтер, 63), Вернер (Кох, 90).

Испания – Де Хеа, Рамос, Карвахаль, Пау Торрес, Навас (Фати, 46), Бускетс (Мерино, 57), Тиаго Алькантара, Ферран Торрес, Фабиан Руис (Оскар Родригес, 80), Гайя, Родриго.


Ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



Қойил, "оғир вазнлилар" курашида барчаси оддий бўлиши мумкин эмасди. Немислар ғалаба чўнтакда, деб турган бир паллада Луис Энрике шогирдлари ишнинг "белига тепишди".   

90+5-дақиқа. ГОООООЛ! Хосе Гайя. Иккинчи қаватда тўп учун курашдан сўнг тўп олдинга ўтган ҳимоячига бориб тушди ва Гайя тўпни осонлик билан дарвозага тўғрилаб юборди. 

90+4-дақиқа. Ҳакам Германия терма жамоаси футболчисига тиббий ёрдам кўрсатиш учун кетган вақтни ўрнини қоплаш учун яна бир неча сония ўйнашга қўйиб бермоқда. 

90+2-дақиқа. ГОООЛ! Ансу Фати яна гол урди, лекин ҳакам яна уни бекор қилди. Бу сафар "Реал"нинг бошқа бир футболчиси гол инобатга олинмаслигига сабабчи бўлди. Тўп учун курашда Серхио Рамос рақибини қўполлик эвазига йиқитиб қўйган ва шу сабаб тўп Ансу Фатига ўтгани такрорий лавҳада кўринди. 

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Ўйиндаги ягона гол муаллифи Тимо Вернер майдонни тарк этди унинг ўрнига Кох майдонга туширилди. 

85-дақиқа. Испания термасининг навбатдаги уриниши бесамар кетди. 

82-дақиқа. Рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслиги учун Пау Торрес майдон марказига яқин жойда Тимо Вернерга нисбатан қўпол ўйнади.

80-дақиқа. Ўзгариш! Фабиан Руис ўрнига Оскар Родригес майдонга тушди. 

77-дақиқа. Тони Крооснинг узатмасидан кейин Зюле бош билан зарба йўллади, лекин Де Хеа катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

73-дақиқа. ГООЛ! Ансу Фати терма жамоа сафидаги илк голини урганди, лекин унга тўпни етказиб берган Дани Карвахаль ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди. 

71-дақиқа. Тимо Вернердан тўпни қабул қилиб олган Тони Кроос узоқ масофадан кучли зарба берди, тўп дарвоза тўрига аниқ борди, лекин дарвозабон уни эгаллаб олди.  

69-дақиқа. Хосе Гайя қанотдан олдинга ўтди ва узатмани амалга оширди, лекин Ферран Торрес қанчалик уринмасин тўпга ета олмади. 

67-дақиқа. Эмре Жан ўнг қанотдан олдинга ўтди, кўпчилик у тўпни оширишини кутиб турганда, футболчи ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади, Де Хеа ўз ўрнида. 

64-дақиқа. Фабиан Руис жарима майдони ичига ёриб киришга уриниб кўрди, унга Тони Кроос қаршилик қилаётганди, лекин "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси йиқилиб тушди, бироқ ҳакам жим, немисларнинг бахтига Трапп тўпга биринчи бўлиб етиб келди. 

63-дақиқа. Керер тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. 

61-дақиқа. ХАВФЛИ вазият! Сане тўпни қизғонмай, шеригига ташлади, лекин Тимо Вернернинг зарбасига аниқлик етишмади. Акс ҳолда учрашув тақдири амалда ҳал бўларди.  

60-дақиқа. Вернер зарба берди, Де Хеа қайтарди, аммо ундан ташқари ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги қайд этилди. 

58-дақиқа. Родриго ўрта масофадан ўзига вазият яратиб, кучли зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 

56-дақиқа. Ҳисобда ортда бораётган испанлар энди кўпроқ ҳужумга ўтишга уринмоқда. Бурчак тўпи ишлаб олинди, узатма амалга оширилди, лекин Серхио Рамосга зарба бериш учун имкон қолдиришмади. 

54-дақиқа. Тони Крооснинг кучли зарб билан амалга оширган узатмасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб ҳам дарвозага кириб кетишига сал қолди.    

53-дақиқа. Лерой Сане бир рақибини кўрдим демай алдаб, зарба бермоқчи эди, лекин унга Тьяго Алькантара қаршилик қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

51-дақиқа. ГОООООООЛ! Тимо Вернер. Бу сафар ҳужумчи пухта тайёрлаган зарбани Де Хеа ҳам қайтара олмади.  

50-дақиқа. Дракслер майдон марказида Фабиан Руисга нисбатан ўйин қоидасини бузди.  

48-дақиқа. Тимо Вернер қанотдан жарима майдонига кириб, ниятига етишига Серхио Рамос қаршилик қилди. 

47-дақиқа. Ҳозирча кураш асосан майдон марказига яқин ҳудудда кечмоқда. Жамоалардан бири олдинга ўтса, рақиб кучли прессинг эвазига тўпни олиб қўймоқда. 

46-дақиқа. Бўлимни немислар бошлаб беришди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Ўзгариш! Испания терма жамоаси таркибида ўзгариш - Хесус Навас ўрнига Ансу Фати майдонга тушди.  

45-дақиқа. Ҳакам дастлабки бўлимга бирор дақиқа қўшиб бермади. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. Бироз дам оламиз.

44-дақиқа. Майдон марказида тўпни Саненинг ноаниқ пасидан кейин испанлар илиб кетди ва Родриго бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, кучли ва аниқ зарба берди, лекин Трапп ишончли ҳаракат қилиб тўпни қайтарди, ҳимоячилар иккинчи бор зарба беришга имкон қолдиришмади. 

41-дақиқа. Ҳужум қилиш навбати испанларда ва улар бурчак тўп ишлаб олишди. Фабиан Руиснинг узатмасидан кейин кўпчилик тўпга интилди, бироқ ета олмади. Жарима майдончасидан узоқлаштирилган бўлсада, тўп "Қизил фурия"да қолди.  

40-дақиқа. Тони тўпни жарима майдони ичига ошириб берди, Зюле уни эгаллаб олди, лекин ҳужумдаги ҳимоячи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги аниқланди. 

39-дақиқа. Дракслер чап қанотдан марказга кириб бораётганида Серхио Рамос уни қўполлик ишлатиб кутиб олди деб ҳисоблади ҳакам. Тўп олдида Кроос.  

37-дақиқа. Кутилмаганда Саненинг кескин тўп оширишидан кейин Тимо Вернер қулай вазиятга эга бўлди, ҳимоячини бироз чалғитишга уриниб, кейин зарба берди, аммо ноаниқ. 

34-дақиқа. 8-рақамлар курашида Тони Кроосга нисбатан қоида бузилди. 

33-дақиқа. Хесус Навас қанотидан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига оширмоқчи эди, аммо зарба кучлироқ бўлди ва тўп нариги қанотга ўтиб кетди.

30-дақиқа. Лерой Сане олдинга қочиб кетиши мумкин эди, лекин ҳимоячи тўпни майдондан чиқариб юборди. 

28-дақиқа. Германия чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин Эмре Жан тўп оширишда хатога йўл қўйди. 

26-дақиқа. Деярли майдон бурчагидан Алькантара кучли зарба берди, Трапп қийинчилик билан бўлсада тўпни қайтариб юбора олди. 

25-дақиқа. Испаниянинг ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

22-дақиқа. Ажойиб ҳужумни Серхи Бускетс якунлаганди, аммо Трапп ўз ўрнида.

19-дақиқа. Майдонда тенг кураш кечмоқда. Гоҳ у жамоа, гоҳ бунисини олдинга ўтиб, вазият яратишга интилмоқда.  

13-дақиқа. Тони Кроос бурчак зарбасини амалга оширди, лекин ундан наф чиқара олишмади.  

11-дақиқа. Тило Керер бўш зонада пайдо бўлди ва зарба берди Де Хеа тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.  

9-дақиқа. Фабиан Руис майдон марказида ақлли қарор қабул қилди ва тўпни жамоасида сақлаб қолди.   

7-дақиқа. Термага кўп ҳам чақирилмайдиган Хосе Луис Гайя ўйинни анча фаол бошлади. Испанларнинг аксарият ҳужуми айнан унинг иштирокида амалга оширилмоқда.  

4-дақиқа. Майдонда ҳозирча тенглик, ҳар икки жамоа сафида ўз ишининг усталари ҳаракат қилаётгани сезилмоқда. 


1-дақиқа. Ўйин бошланди. Умид қиламизки, бугун жамоалар бизга қизиқарли учрашув тақдим этишади. 

Германия

Тимо Вернер - 51'

Группа 4 . 1-тур

03/09/2020, 23:45

1
:
1
Тугади

Испания

Хосе Гайя - 90'

Стадион: Mercedes-Benz Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
51'  Тимо Вернер
51'  Робин Госенс
62'  Лерой Сане (Маттиас Гинтер)
74'  Илкай Гюндоган (Суат Сердар)
90'  Тимо Вернер (Робин Кох)
46'  Хесус Навас (Ансу Фати)
57'  Серхио Бускетс (Микель Мерино)
80'  Фабиан Руис (Оскар Родригес)
90'  Хосе Гайя
90'  Родриго

ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика