UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  22 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  12 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  21 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Машъал"га қарши баҳсдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин жуда оғир ўтди. Кўрганингиздек, деярли бутун ўйин давомида ҳимояландик. Фақатгина ўйиннинг охирроқларида ҳужумга ўтдик. Рақиб дарвозасига фақатгина бир зарба бердик ва бир марта стандарт ишладик. Шу сабабли айтишим мумкин, бундай баҳсда қўлга киритилган бир очко биз учун жуда яхши натижа. Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун улар ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Дуранг бизни қониқтирди.

- Жамоа фақатгина ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида ҳужумга ўта олди. Бу жамоанинг тактикасимиди?

- Биз иккинчи рақамли бўлиб ўйнадик. "Машъал" ўйинни тўлақонли назорат қилди. Кейинчалик барчасини бошқатдан бошладик ва 15-дақиқадан кейин уч марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Ўтган ўйинда шундай хато қилиб, гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса ҳеч бўлмаганда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимизни яхшилаб боряпмиз. Аммо баъзи футболчиларнинг кучи етмаяпти. Шу сабабли мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Бугун ким майдонга тушган бўлса, барча ўзини кўрсата олди. Барчага раҳмат, ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика