Гендузи: "Ливерпуль"ни мағлуб эта оламиз"

Aslanov Jasurbek
28 дек 2018, 15:14
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи "Ливерпуль"га қарши бўладиган АПЛнинг 20-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ливерпуль" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда, аммо уларни мағлуб эта оламиз. Жамоадошларимга ишонаман.

Бу қийин бўлади, бироқ бунинг учун бизда ҳамма нарса бор. Ўртада 3 очко турибди, уларни қўлга кирита оламиз.

Мавсумнинг биринчи қисмини яхши ўтказдик. Мағлубиятсиз сериямиз узоқ давом этди, Европа лигаси гуруҳида ғолиб чиқдик ва АПЛ етакчиларидан очко бўйича фарқимиз катта эмас" - дейди Гендузи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›