UZ

Сўнгги янгиликлар

Генаддий Кочнев: "Иккинчи таймда нималар юз берди? Очиғи, шок ҳолатидаман" Янгиликлар

Генаддий Кочнев: "Иккинчи таймда нималар юз берди? Очиғи, шок ҳолатидаман"

Про лиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Ғиждувон" – "Қўқон-1912" (1:8) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Генаддий Кочнев фикрларини билдириб ўтди.

"Нима ҳам дейиш мумкин? Биринчи голни жуда осон ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда нималар юз берди? Очиғи, шок ҳолатидаман. 

Дарвозабон хатога йўл қўймоқда, ҳимоячилар курашишмади, 3-4-голда шунчаки қараб туришди. Рақиб ҳужум қилаётганида лоақал кутиб олиш, тўсқинлик қилиш керак. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. 

"Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман!", – деди Генаддий Кочнев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика