

— Ўйин олдидан таркибимизда айрим йўқотишлар бор эди, — деди Ғайрат Жумаев. — Аммо учрашув давомида улар ўрнини билдирмаслик учун боримизни бериб ўйнадик. Агар учрашувда дуранг қайд этилганида ҳисоб адолатли бўларди. Афсуски, бугун омадим чопмади.
Об-ҳаво бир мунча салқин бўлишига қарамай стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган кўпсонли мухлисларимизга раҳмат! Уларнинг ҳурмати учун ҳам майдонда ҳар қанча тер тўксанг арзийди. Кейинги ўйинларда албатта фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



