UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  2 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  10 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

Ғайрат Ҳасанов футболчилик фаолиятини тугатди Янгиликлар

Ғайрат Ҳасанов футболчилик фаолиятини тугатди

Теглар :  Ғайрат Ҳасанов
Ўзбекистоннинг энг тажрибали дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этиладиган Ғайрат Ҳасанов футболчилик фаолиятига якун ясади.
33 ёшли посбон ушбу мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказганди. Давралар оралиғида қўқонликлар билан хайрлашган Ҳасанов футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилди.

Босиб ўтган йўл
Умрни бежизга оқар дарёга қиёслашмаган. Йиллар учқур отдек олға интилаверади. Ортда фақат ширин ва аччиқ хотиралар, тажрибалар, таассуротлар қолади. Кечагина Ғайратнинг ўзи Яйпан шаҳридаги футбол мактабига “Миллионлар ўйини” сир-асрорларни ўрганиш учун келганди. Бугун эса мамлакатимизнинг кузга кўринган футболчиларидан бири.

Ғайрат Ҳасанов Фарғона футболга ихтисослашган мактаб интернати тарбияланувчиси саналади.

Қаҳрамонимиз профессионал фаолиятини 2003 йилда Қувасойнинг “Цементчи” клубида бошлаган.  Ўша йили Олий лигада дебют мавсумни ўтказган қувасойликлар мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдиришган.

Ҳеч кимга сир эмасмки, фарғоналик ёш футболчиларнинг деярли ҳаммаси “Нефтчи”да ўйнашни орзу қилишади. 2005 йилда Ғайрат Ҳасанов вилоятнинг бош жамоасида ўйнашни бошлади.  Уч йиллик фаолияти давомида қаҳрамонимиз “Нефтчи” учун 65 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Бу орада жамоа Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Ҳасановнинг ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон терма жамоаси мураббийларнинг эътиборидан четда қолмади. Натижада 2007 йилда Ғайрат Ҳасанов бош жамоамиздан таклиф олди. Ҳасанов 2007 йилги Осиё Кубогида захира дарвозабони сифатида қайд этилди.
2008 йилги мавсум якунига етгач, “Нефтчи” мухлисларининг ёқимтойига айланган дарвозабон жамоадан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Юзага келган келишмовчилик сабаб Ғайрат Ҳасанов “Нефтчи”дан кетганди.

2009 йилги мавсумни қаҳрамонимиз “Хоразм” клубида бошлади. Хоразмдаги икки йиллик фаолияти давомида Ҳасанов 36 та учрашувда майдонга тушди. 2010 йилги мавсум тугагач эса “Хоразм”дан кетди.

2011 йилги мавсумни эса “Андижон”да ўтказди. Андижонда 21 та ўйинда ҳаракат қилди.

2012 йили у Қарши томон ййл олди. “Насаф” сафида икки йил тўп сурган Ҳасанов у ерда кам майдонга тушган бўлса-да, ёш футболчиларга ўз тажрибасини ўтгатди.

2013 йилда “Нефтчи”да катта ўзгаришлар содир бўлди. Жамоани 26 йил бошқарган Юрий Вазгенович истеъфога чиққач, Ғайрат Ҳасанов яна жонажон жамоаси “Нефтчи”га қайтди. Тез орада у яна фарғоналик мухлисларнинг севимли футболчиларидан бирига айланди. Унинг маҳорати эвазига “Нефтчи” билан қатор ўйинлар қимматли очколарни қўлга киритди. Аммо 2014 йилнинг биринчи даврасидан кейин Ҳасанов яна “Нефтчи”дан кетишга мажбур бўлди.
Орадаги маълум танаффусдан кейин 2016 йилги мавсум бошида қаҳрамонимиз “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилди. Қўқонликлар сафида бир давра ўйнгач, жамоадан кетди. Шундан кейин Ҳасанов фаолиятини якунлашни маъқул топди.

- Ортга назар ташлар эканман, шунча йўлни босиб ўтганим, шу даражага етганим учун шукр қиламан, дейди Ғайрат Ҳасанов. – Ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Аввало Худо берган истеъдод бўлиши керак. Тинимсиз изланиш, интилиш лозим. Машаққатлардан, ўрганишдан қочмаслик керак экан. Тўғри айрим ҳолларда фаолиятимда пайсайишлар бўлди. Лекин футболда бундай нарсалар тез-тез учраб туради. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим.
Футболдаги фаолиятим якунига етди. Аммо ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишларим кўп.

Талабалик онлар
Ғайрат Ҳасанов айни дамда Фарғона давлат унивеситетининг иқтисодиёт факультетида таҳсил олмоқда. Янги ўқув йилида у 4-курс талабаси бўлади. Бундан бир неча йил олдин эса Ҳасанов шу университетининг жисмоний тарбия факултетини тамомлаган. Ғайрат ҳозир иккинчи мутахассислик бўйича ўқишни давом эттирмоқда.

- Талабалик онларим мароқли ўтмоқда. Бир йил майдон ташқарисида юрган бўлсам ўзимни тўлиқ ўқишга бағишладим. Билмаган нарсаларимни ўқиб ўрганиб боряпман. Кўпинча футболчилар бутсасини михга илгач, нима қилишни билмай қолишади. Мен ҳам шундай ҳолатга тушиб қолмаслигим учун ҳаракат қиляпман, - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика