UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  9 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Ғайрат Ҳасанов: “Кападзе ва Исмоилов билан яна бирга ишлашга йўқ демасдим” Янгиликлар

Ғайрат Ҳасанов: “Кападзе ва Исмоилов билан яна бирга ишлашга йўқ демасдим”

Фарғона футболи тарбияланувчиси “Нетфчи”, “Насаф”, “Хоразм” клубларидаги ўйинлари билан мухлислар суюклисига айланган дарвазабон Ғайрат Ҳасановнинг ҳозирги пайтдаги ҳолати билан қизиқиб мухлислар учун қисқа интервью олдик.
- Ғайрат ака айни пайтда нималар билан бандсиз?
- Ҳозирги вақтда Фарғона давлат Университетида Иқтисодиет факультетида таҳсил оляпман.

- Ўтган мавсум биринчи давра якунланганда сўнг нега бошқа жамода кўриниш бермадингиз?
- Ўтган мавсум “Нетфтчи”дан кетаётганимда трансфер ойнаси якунланишига бор йўғи 2 кун қолганди. Ўша пайтда бошқа клублар билан алоқага чиқишга кеч қолгандим.

- Ўзи “Нефтчи”дан кетишингизга нима сабаб бўлган эди?
- “Нефтчи”нинг Фарғонадаги “Локомотив”га қарши ўйнидан сўнг жамоа бошлиқлари билан бироз чиқиша олмай қолдик. Шу воқеадан бир оз вақт ўтиб клубдан кетдим.

- Мавсум якунланди, ҳозирда ҳар бир клубда селекция ишлари бошланди, олий лиганинг кўп клубларида дарвозабон муаммоси кўзга ташланмокда, бу клубларга “Навбаҳор”, “Андижон”, “Бухоро”. Сиз ва Сардор Қобулжонов “Нефтчи”дан кетганлариндан сўнг бу муаммо “Нефтчи”да ҳам кўзга ташланмокда. Сизга қайси клублардан таклиф тушяпти?
- Олий лиганинг икки-уч клубидан таклиф тушди. Лекин улар билан келиша олмадик.

- Агар “Нефтчи”дан таклиф тушса яна қайтган бўлармидингиз?
- Ростини айтсам менга таклиф билдирган клубларга ўтишни ўзим хоҳламадим. Мен айнан “Нефтчи”дан чорлов бўлишини кутаяпман.

- Демак, фақат “Нефтчи”га қайтаман демоқчимисиз?
- Агар раҳбарлар қайтишими хоҳлашса албатта қайтардим, ахир Тохир Кападзе мурабийлиги остида “Цементчи” клубида футболга кириб келган бўлсам, Мурод Исмоилов билан “Цементчи”да бирга тўп тепганман. Ушбу мутахасислар билан бирга бир жамоада яна ишлаган бўлардим. Ҳамма ҳам хато қилади, мендан ҳам бир ўз хато ўтган бўлиши мумкин.


Акбаров Исломжон суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика