

Каталонияликлар аъзоси Гави учрашувда ҳисобни очди. У мусобақада гол урган энг ёш футболчига айланди – 18 ёш-у, 163 кунлик. Аввалги энг яхши натижа эса Хавига тегишли эди – 18 ёш-у, 203 кунлик.
Шунингдек, Гави ўйин давомида Роберт Левандовскининг голига ҳаммуаллиф бўлди ва Педрининг голида фаол ҳаракат қилди.



