Гаттузо ва "Наполи" шартномани узайтириши кутилмоқда

Mirjalol Normatov
12 авг 2020, 00:55
"Наполи" раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузо билан шартномани узайтириш борасида айрим бандларни келиша олмаяпти.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, клуб эгаси Аурелио де Лаурентис бош мураббийнинг бошқа жамоага кетишини истамаяпти. У мутахассис шартномани бекор қилиб, бошқа жамоани танлайдиган бўлса 7 млн еврони тўлаб қўйишини истамоқда. Томонларнинг бўлажак шартномасида шундай банд бўлиши мумкин.

Гаттузонинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунланади. Ушбу мавсумда Гаттузо қўл остидаги жамоа чемпионатда 7-ўринни эгаллади, Италия Кубогида соврин қўлга киритилган бўлса, ЕЧЛдаги сўнгги манзил 1/8 финали бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›