Гаттузо: "Наполи" - ўлик жамоа эмас"

Mirjalol Normatov
10 янв 2020, 21:55
"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо келажакка оптимистик руҳда қарамоқда.

Айни дамда "Наполи" А Серия турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.

"Агарда мен ўлиб бўлган жамоани кўрганимда, биринчи келганимдаёқ буни сизларга айтган бўлардим. Футболчиларда катта хоҳиш ва иштиёқни кўряпман. Улар турнир жадвалида юқорилаш учун қаттиқ бел боғлашган. "Наполи" айни дамдаги ўрнига муносиб эмас. Таркибимизда ажойиб футболчилар ва клубнинг қадр-қиммати бор. Бу эса майдондаги ҳаракатларга катта таъсир ўтказиши керак", - деди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport