

"Ҳа, бу ҳақиқат. "Милан"даги ҳикоям ҳеч қачон пул билан боғлиқ бўлмагани учун бу қарорни қабул қилдим" - дейди Гаттузо.
Гаттузо 2017 йилдан бери "Милан"ни бошқараётган эди. Италиялик мутахассис 1999-2012 йилларда футболчи сифатида россонерлар шарафини ҳимоя қилган.



