Гаттузо: "Милан" ўсиши учун вақт керак"

Aslanov Jasurbek
1 окт 2018, 17:12
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг 7-турида "Сассуоло" устидан қозонилган ғалаба (1:4) ҳақида фикр билдирди.

"Сўнгги учрашувларда бизга барқарорлик етишмаяпти. Биринчи бўлимда яхши ўйнасак, иккинчисини ёмон ўтказяпмиз. "Эмполи" билан аввалги баҳсда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ дуранг қайд этилди. Бу сафар ҳаммаси яхши ўтди. Натижа бизга ишонч бағишлайди деб ўйлайман. Биз тўғри йўлдамиз.

"Милан" футболкасини кийиб, чўққига қайтмоқчи бўлган бундай улуғвор клубда тўп тепсангиз, босим бўлиши аниқ. Ўйинимизни ривожлантириш учун ишлашда давом этамиз. "Милан" ўсиши учун жамоага вақт керак" - дейди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›