Гаттузо: "Мессининг қилаётган ишларини фақатгина "PlayStation"да кўришимиз мумкин"

Mirjalol Normatov
24 фев 2020, 19:59
"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Барселона"га қарши ўйиндан олдин Лео Месси ҳақида гапирди.

"Мессини қандай қилиб ёпамиз? Билмадим. Гап фақатгина бизда эмас.

Инсиньенинг айтишига кўра, Месси нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам ажойиб футболчи. У буюк.

Унинг қилаётган ишларини фақатгина "PlayStation"да такрорлашимиз мумкин", - деди Гаттузо.

"Барселона" ва "Наполи" жамоалари иштирокидаги илк ўйин 25 февраль тунида соат 01:00да "Сан Паоло" стадионида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport