

“Интер” бизга қарагандан ғалабага ҳақли ўйнади. Агар ўйинда 0:0 ҳисоб қайд этилганида, бу биз учун ижобий якун деса бўларди. Бугун ўзимиз ўйнашни истамайдиган жисмоний футбол ўйнадик. Аммо ёмон чиқмади. Узатмаларда яхши ўйин кўрсатиб, қарши ҳужумга қочиб кетишимиз мумкин эди. Мавсумнинг бирорта ўйинида биз бугунгидек, 90 дақиқа ҳимояда яхши ҳаракат қилмагандик.Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Интер” ғалабага кўпроқ ҳақли эди. Донарумманинг хатоси? Мен айбни битта инсонга юклашни ҳеч қачон истамайман”,—деди Гаттузо.



