

"Милан" клуби собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо устози Карло Анчелоттининг мураббийлик маҳоратига юқори баҳо берди.
"Анчелотти мен учун отадек бўлиб қолган. Биз яқин алоқадамиз, у мени ҳар доим қўллаб қувватлайди. У ҳамма нарсани ютган, аммо мен исботлашим керак бўлган нарсалар кўп. Бизнинг мақсадимиз - ЕЧЛ йўлланмасини тақдим қилувчи поғоналарга қайтиш. Биз астойлил ҳаракат қилишимиз ва бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетишимиз керак", - дейди Гаттузо ўзи учун ташкил қилинган илк матбуот анжуманида.




