Гастон Рамирес "Галатасарой"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
31 окт 2013
"Галатасарой" "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Гастон Рамиресга қизиқмоқда.
Уругвайлик футболчи клуб бош мураббийи Маурисио Покеттинога асосий таркибга лойиқ эканлигини исботлай олмаяпти. Бу мавсумда Гастон Премьер-Лигада биронта тўлиқ ўйин ўтказгани йўқ.

Рамиресга "Наполи", "Интер" ва "Лацио" ҳам қизиқмоқда. Унинг трансфер нархи 9 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru