UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Гари Невилл: "Роналдунинг бундай ҳаракати Сульшерга қўшимча босим бўлмоқда" Янгиликлар

Гари Невилл: "Роналдунинг бундай ҳаракати Сульшерга қўшимча босим бўлмоқда"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Криштиану Роналдунинг "Эвертон" билан ўйин (1:1) натижасидан норозилиги ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен Роналду майдонни қандай тарк этганини кўрдим. Менга бу ҳолат манзур келди дея олмайман. Криштиану ўйнамаса хафа бўладими? Ҳа. Жамоаси ғалабага эриша олмаса-чи? Албатта, у бундан ранжийди. Буни шундоқ ҳам биламиз.

У майдондан чиқиб кетаркан, норози оҳангда нималарнидир гапириб кетди. У нима деганди? Роналду кимдан норози? Бунинг барчаси жамоа мураббийи манзилига аталган сўзлар дейиш мумкин.

Криштиану ўзининг бу каби ҳаракатлари шундоқ ҳам босим остида бўлган мураббийга қўшимча "бош оғриқ" бўлишини тушунади албатта. Бу ҳолатни шундай қолдириб бўлмайди, имкон қадар тезда масалани ҳал қилиш зарур.

Роналду ҳар ўйинда гол урмайди, катта эҳтимол билан барча учрашувларда майдонга ҳам туша олмайди. Бироқ ҳар сафар омадсиз беллашувдан кейин майдонни шундай тарк этадиган бўлса, Сульшерга ҳавас қилиб бўлмайди", – деди Невилл.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика