

"Олдимизда икки ажойиб жамоа бор. Улар турли сабабларга кўра босим остида. "Ливерпуль"дек клуб 27 йил ичида совринсиз қолиши мумкин эмас, уларда ҳозир имконият бор. Тўғри, "қизиллар"да келажакда ҳам имконият бўлиши мумкин, аммо бу қачон рўй беришини билмаймиз. Ҳозир улар имкониятдан фойдаланишлари лозим.
Гвардиола ҳақида гапирадиган бўлсак, у бу ерга 3 йилда битта соврин ютиш учун келмаган. У ўйин давомида футолчиларга қуйидаги ўзлар билан мурожаат қилди: "Сиз бир мавсумлик жамоа бўлиб қолишни истаяпсизми?" У Англияга совринлар учун келган. Шундай экан, "Ливерпуль" ва "Сити" ҳозир босим остида" - дейди Невилл.



