Гарет Саутгейт: «Англияда топ-ўйинчилар йўқ...»

Narzulla Saydullayev
8 окт 2017, 13:16
Англия бош мураббийи Гарет Саутгейт жамоасида топ-ўйинчилар йўқлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Биз футболчиларни ЕЧЛдаги иштироки ёки трансфер нархига қараб топ-ўйинчи деймиз. Мен эса мусобақа ярим финалларига чиқса ёки чемпион бўлса шундай ҳисоблайман.

Айни пайтда топ-ўйинчилар – Пике, Рамос, Бускетс, Кроос, Хедира, Нойер… Рўйхатни давом эттириш мумкин. Мана улар юқори даражадаги футболчилар.

Биз эса пуллар ва брендлар орқали АПЛни кўз кўз қиламиз, аммо кучли эканлигимизни исботлашимиз керак. Ок, муаммосиз – бу футболчилар шуни исботлаш ўтида ёнишмоқда», – дейди Саутгейт.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com