Гамшик: "Наполи" голлар уриш учун яратилган"

Aslanov Jasurbek
11 сен 2016, 14:47
"Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик "Палермо" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.

"Сўзсиз, бу биз учун жуда муҳим ғалаба. Учрашувни яхши бошлай олмадик, аммо кейин ўйинни қўлга олдик ва имкониятлар ярата бошладик. Ғалабамиз баҳснинг адолатли бўлганини исботлайди.

"Наполи" голлар уриш учун яратилган ва Игуаин ёки бошқа кимдир нима қилиши аҳамиятга эга эмас. "Палермо" билан баҳсда гол ўтказмаслик муҳим эди ва биз бунга эришдик" - дейди Гамшик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›