UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Галлас Моуриньони "Челси" футболчилари шахсий ҳаётига аралашишда айблади Янгиликлар

Галлас Моуриньони "Челси" футболчилари шахсий ҳаётига аралашишда айблади

"Челси" собиқ ҳимоячиси Вильям Галласнинг сўзларига кўра, Жозе Моуриньо "кўклар"ни бошқарганда футболчилар шахсий ҳаётига аралашган экан.

"Биз "Мидлсбро"га қарши ўйнадик, жароҳат олдим. Кейинги кун Моуриньо билан учрашишимиз керак эди. Мураббий ҳаммани танқид қила бошлади. Мағлубиятдан хафа эди. Бир пайт у ўзи учун ўғлидек бўлиб қолган Лэмпардни танқид қилди. Кулиб юбордим, Жозе ортимда эди. Кейин у менга ўгирилди ва шундай деди: "Вильям, куляпсанми?". Мен йўқ дедим.

У давом этди: "Сен айни дамдаги энг яхши футболчилардан бирисан, аммо майдондан ташқаридаги ҳаётингни тузатишинг керак". У нимани назарда тутганини сўрадим. "Жуда кўп сайр қиласан" - деди Моуриньо. Буни қаерда билишини сўраганимда, у қуйидагича жавоб қайтарди: "Кўрамиз, 10 кундан кейин "Барселона"га қарши ўтадиган баҳсга тайёр бўларкансанми". Моуриньога мендан ҳавотир олмаслигини айтдим. Шундан сўнг ҳар куни 3 мартадан машғулот ўтказишни бошладик" - дейди Галлас.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика