Галицкий: "Краснодар" кўпроқ танаффусдан кейин гол ўтказиб юборяпти"
07 ноя 2014 11:20
Янгиликлар
Галицкий: "Краснодар" кўпроқ танаффусдан кейин гол ўтказиб юборяпти"
"Краснодар" президенти Сергей Галицкий ўз жамоасининг "Вольфсбург"дан учраган мағлубияти ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Биринчи бўлим 0:0 бўлди, биз икки имкониятдан фойдалана олмадик. Учинчи голдан сўнг эса ўйинни тугатдик. 1:3 ми ёки 1:5 фарқи йўқ. Гуруҳимизда Чемпионлар лигасида ўйнай оладиганлар йиғилган деб айтиш қийин. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо ўйин икки таймда иборат. Биз кўпроқ танаффусдан кейин гол ўтказиб юборяпмиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди.
Жамоа ҳимояга ётиб олгани йўқ, чунки услубимиз шундай. Россия чемпионати даражаси ҳам жойида. Футболчилар қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишмоқда. Йигитларга қийин" - дейди клуб президенти.
Фикрлар