UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  0 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  17 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  17 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси) Янгиликлар

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

Футболимизда замонавий сериалларга асос бўладиган қизиқарли воқеалар кўп бўлади. Ҳозир шундайлардан бирининг хронологиясини келтирамиз. Фақат диққат қилинг!

1. "Сурхон" 2019 йилнинг февралида сербиялик Владимир Бубаньяни ўз сафига қўшиб олди.

2. Йил охирида Термиз клубидаги илк мавсумида 24 ўйин (Суперлигада) ўтказган Бубаья билан шартнома узайтирилди.

3. 2020 йилнинг ёзига бориб Владимир йўқолиб қолди.

4. Кейинроқ Бубанья шартномани ФИФА орқали бир томонлама бекор қилиб, Сербияга жўнаб кетгани маълум бўлди.

5. Кузга бориб, ФИФА "Сурхон" клубига 45 кун муҳлат берди.

6. Бу муддатда Бубанья олдидаги қарздорлик ёпилмагани учун Термиз клубига трансфер тақиқи қўйилди. 

7. Ноябрда "Сурхон" раҳбарияти Бубанья устида ФИФАга арз қилди. Энг кулгилиси, ҳимоячининг клубдан қарздорлиги даъво қилинди.

8. 2021 йил февраль ойининг аввалида бу иш ёпилди.

9. Янги мавсум стартидан олдин бир-бирини "ёзиб юрган" 2 томон янги шартномага имзо чекишди. Қизиқ томони шундаки, Бубанья аввалроқ "Сурхон"га нисбатан шундай таъриф ишлатганди: "савлати йўқ, нопроффессионал клуб"

10. Шу йилнинг август ойига бориб эски сценарий асосида янги иш очилди. Бубанья яна ФИФАга ёзган. Иш ёпилмаса, яна "Сурхон"га трансфер тақиқи қўйилади.

11. Бубаньядан яхшироқ футболчи йўқ, шекилли, у энди "Андижон" таркибига жалб қилинмоқда. Умид қиламизки, "бургутлар" раҳбарияти сербнинг маошини ўз вақтида бериб боради. Акс ҳолда нима бўлиши юқорида айтилди.

P.s. Кеча Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевнинг "Сурхон"га қайтарилгани ҳақида ўқидик. Янги мавсум стартигача Бубанья ҳам Термизга қайтса, фильмлардаги кулминациянинг ҳаётдаги вариантини кўрар эдик.

"Бу пост Владимир Бубаньяга нисбатан салбий фикр уйғотиш учун ёзилмади. Аксинча, ўзбек футболчилари ҳам ўз ҳуқуқини унингдек билса, фақат фойдали бўларди. Клублардаги мутасаддилар эса ҳеч бўлмаса 1 хатони 2 марта такрорламасликни ўрганишсин. Ҳеч бўлмаса...", дейилади.

Шаҳар бедарвозами?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика