

35 ёшли бразилиялик футболчида фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириш учун вариант бор. Тажрибали хавбек Истанбулнинг "Галатасарой" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Клуб раҳбарияти Фернандиньонинг вакиллари билан музокараларни бошлашди. Бразилиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"да 2013 йилдан бери ўйнайди.
Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



