“Галатасарой” £ 4 миллионга футболчи сотиб олди
15 авг 2017 02:45
Янгиликлар
“Галатасарой” £ 4 миллионга футболчи сотиб олди
Туркиянинг “Галатасарой” клуби Лондоннинг “Вест Хэм Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Софьян Фегулини сотиб олди.
27 ёшли футболчи Истанбул жамоаси билан 5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Бу маълумотни “Галатасарой” клуби расмий сайти ҳам тасдиқлади. Фегулининг трансфер суммаси 4 млн фунт стерлингни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фегули
ўтган йилнинг ёзида “Вест Хэм”га озод агент мақомида ўтган эди. Футболчи ўтган мавсум
“болғачилар” таркибида Англия чемпионатида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та
гол киритган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилганди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар